Ўзбекистон инвестор учун қанчалик жозибадор? (+видео)
Ўзбекистон иқтисодиётига назар ташласак, сўнгги йилларда хориждан инвестиция жалб қилиш ва бизнес муҳитини юмшатиш йўлида бир қанча амалий қадамлар ташланди. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигида "Иқтисод +" дастури орқали мамлакатимиз иқтисодиёти турли жабҳалардан таҳлил қиламиз. Дастуримизнинг дастлабки меҳмони Ўзбекистон Иқтисодиёт Ассамблеяси директори Мухтор Умаров.
Халқаро молия ташкилотлари ҳам мамлакатдаги ўзгаришларни ижобий баҳоламоқда. Бироқ мулоқотларда айтилганидек, эълон қилинаётган шартномалар сони билан реал кириб келаётган сармоя ўртасидаги фарқни қисқартириш, судлар холислигини таъминлаш ҳамда хатарларни камайтириш бўйича ҳал қилиниши керак бўлган масалалар ҳали етарли.
Валюта бозоридаги ҳолат бугун қандай?
Солиқ ҳамда божхона соҳасида қандай енгилликлар берилмоқда?
Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларининг қиймати ва бугунги ҳолати қай даражада?
Шу каби бир қатор саволлар билан "Иқтисод +" дастури орқали Ўзбекистон Иқтисодиёт Ассамблеяси директори Мухтор Умаровга юзландик.
<iframe width="1335" height="751" src="https://www.youtube.com/embed/g-I8dZy3vxs" title="Investor bugun nega O'zbekistonni tanlashi kerak?" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Зиёвуддин Нуриддинов, Ойбек Давронов, Нишонбой Абдувоитов, ЎзА