Ўзбекистон чемпионати қизғин паллада
"Туябўғиз" сув омборида жойлашган Тошкент денгизида байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Ўзбекистон чемпионатининг навбатдаги кунида катталар ва 18 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида 5 км масофага пойгалар ўтказилди.
“К-1” йўналишида Лочин Эсоналиев ва Мадина Исломова катталар ўртасида,18 ёшгача бўлган эшкак эшувчилар орасида Сарварбек Алибоев ҳамда Малика Султонова шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди.
Шунингдек, “C-1” йўналишида Диёрбек Маматқулов, Даврон Ахтамов, Зарина Рустамова ҳамда Турсуной Умаралиева ўз ёш тоифаларида маррага биринчи бўлиб етиб келган ҳолда мамлакат чемпионига айланди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА