Ўзбекистон – Афғонистон: уруғчилик соҳасида ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинмоқда
Уруғчиликни ривожлантириш маркази директори ўринбосари Шермуҳаммад Аминов бошчилигидаги қишлоқ хўжалиги мутахассисларидан иборат делегация айни кунларда Афғонистоннинг Қундуз вилоятида амалий сафарда бўлиб турибди.
Маълумки, Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида аграр ҳамкорлик турлари ҳам янада мустаҳкамланиб, минтақавий барқарорлик ва иқтисодий тараққиёт ривожланмоқда.
Мутахассислар фикрича, бундай амалий ҳамкорлик қўшничилик тамойиллари ва ўзаро манфаатли муносабатларнинг муҳим намунаси ҳисобланади.

Шунга кўра, ташкил этилган сафар давомида делегация вакиллари “Spinzor” компанияси раҳбарияти билан ғалла ва пахта уруғчилигини йўлга қўйиш, юқори сифатли уруғлик етиштириш ҳамда икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари юзасидан музокараларда иштирок этди.
Мазкур учрашувлар уруғчилик соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилиши кутилмоқда.
Г.Бобоева, ЎзА