Ўзбек тили ва рақамли дунё (+видео)
Бугунги кунда интернет, ижтимоий тармоқ ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланди. Миллионлаб инсонлар виртуал маконда мулоқот қилади, фикр алмашади ва маълумот тарқатади.
Бу галги суҳбатдошимиз ўзбек тилининг виртуал макондаги ҳолати, ижтимоий тармоқда имло, интернет фойдаланувчилари саводхонлигини ошириш ҳамда замонавий технология ва сунъий интеллектнинг она тилимиз ривожидаги ўрни ҳақида фикр юритади.
Интернетда тил қоидасига риоя қилмаслик маданиятга бевосита таъсир кўрсатадими? Фойдаланувчиларда ўзбекча тўғри ёзиш кўникмасини шакллантириш учун нима қилиш керак? “Google” хизмати ва СИ тизимининг тилни қўллаб-қувватлаш имконияти қай даражада? Ўзбек тилининг рақамли макондаги имкониятини кенгайтириш, замонавий технология тили сифатидаги ривожини таъминлаш учун қандай чоралар кўриш зарур? Саволлар бисёр. Мавзуни мутахассис билан бирга таҳлил қиламиз.
Фардона Яхшибоева,
Улуғбек Тўхтаев (видео),
ЎзА