Ўзбек тили: буюк меросдан буюк келажак сари
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни муносабати биланхалқимизга ва хориждаги ватандошларимизга йўллаган табриги давлат тили ривожи,унинг жамиятдаги ўрни ҳамда глобал майдондаги истиқболига доир муҳим стратегикйўналишларни қамраб олган таҳлилий дастур вазифасини ўтайди. Табрикда онатилимиз фақатгина мулоқот воситаси эмас, балки миллатнинг хотираси, маънавийкуч-қуввати ва давлатчилик асоси экани алоҳида таъкидланади.
Президент табригида “Ўз” деган эзгуғоя тилга бўлган муносабатнинг бош мезони сифатида илгари сурилган. Бу ёндашувтомирлари олис аждодларимиз меросига бориб тақаладиган она тилимизнинг дунёбилан эркин мулоқот қилиш, замонавий билимларни ўзлаштириш ҳамда халқмаънавиятини юксалтиришдаги беқиёс имкониятларини намоён этади. Давлат тилинингжамиятдаги ўрни ва фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлашдаги роли билан бирқаторда, мамлакатимизда истиқомат қилаётган турли миллат ва элатларнинг тиллари,хусусан, қорақалпоқ тилини ривожлантиришга қаратилган уйғун сиёсат жамиятдабағрикенглик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.
Таълим тизими ва ёшлар тафаккуринишакллантириш жараёнига алоҳида урғу берилиб, тил тараққиётининг амалий натижасиўқувчи ва талабаларнинг мантиқий ҳамда теран фикрлаши, ўз фикрини равон баёнэта олишида намоён бўлиши қайд этилади. Шу боис, ўзбек тилини она тили вадавлат тили сифатида ўрганаётган ўқувчиларнинг фарқли эҳтиёжларидан келибчиқиб, дарслик ҳамда ўқитиш усулларини янгилаш долзарб вазифа сифатидабелгиланди. Бундан ташқари, китобхонликни умуммиллий ҳаракатга айлантириш,болалар адабиёти, кутубхоналар ва оиладаги суҳбатлар тилга бўлган меҳрнимустаҳкамловчи муҳим омиллар сифатида эътироф этилади.
Айни пайтда лотин ёзувига асосланганўзбек алифбосини такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар тилсиёсатидаги тарихий ва амалий қадамдир. Ёзув ва имло масалаларида асосий мезонаҳоли учун қулайлик, илмий асосланганлик ва амалий тайёргарлик бўлишилозимлиги, ислоҳотлар ортиқча харажатларсиз ва босқичма-босқич амалга оширилишитаъкидланди. Алифбодаги муайян ҳарфларнинг аниқлаштирилиши ёзувдагиноқулайликларни бартараф этиш, ёшлар саводхонлигини ошириш, рақамли муҳитдаматнлардан фойдаланишни енгиллаштириш ҳамда таълим, нашриёт ва рақамли тизимлармувофиқлигини таъминлашга хизмат қилади.
Давлат идораларининг тил сиёсатидагинамунали ролига алоҳида тўхталиб, қонун ва қарорлар, расмий мурожаатлар содда,аниқ ва равон тилда ёзилиши лозимлиги таъкидланди. Давлат тилига бўлган ҳурмат,энг аввало, давлат хизматининг сифати ва фуқароларнинг ўз ҳуқуқларини осонанглашида намоён бўлиши керак. Шу билан бирга, илм-фан ва таржима соҳасиниривожлантириш, тиббиёт, муҳандислик, иқтисодиёт каби йўналишларда замонавийилмий манбалар ва рақамли ресурсларни ўзбек тилида бойитиш, Оксфордуниверситетидаги “Ўзбекшунослик дастури” каби халқаро ҳамкорлик лойиҳалариорқали она тилимизни дунёга кенгроқ танитиш муҳим вазифалар қаторидан ўринолган.
Бугунги шиддат билан ривожланаётгандаврда ўзбек тилини рақамли муҳитга ва сунъий интеллект технологияларигатўлақонли интеграция қилиш энг долзарб масалалардан биридир. Матн ва нутқнибир-бирига айлантирувчи технологияларни яратиш, электрон луғатлар, автоматиктаржима ва таҳрир воситаларини ривожлантириш орқали инклюзив жамият талабларигамос ҳолда ногиронлиги бўлган шахсларга ҳам қулайликлар яратиш назарда тутилган.Сунъий интеллект воситаларининг давлат тилидаги сифати уларнинг инсонгақанчалик аниқ ва фойдали ёрдам бераётгани билан баҳоланади.
Хулоса ўрнида таъкидлаш жоизки, давлатимизраҳбарининг байрамтабриги шунчаки муборакбод эмас, балки ўзбек тилининг нафақат давлатчиликасоси, балки келажак тафаккури, рақамли тараққиёт ва жаҳон цивилизациясинингажралмас қисми сифатидаги янги истиқболларини белгилаб берган муҳимдастуриламалдир. Алифбонинг такомиллаштирилиши ва тил ривожига оид эзгуғояларнинг изчил татбиқ этилиши миллий ўзлигимизни янада мустаҳкамлашга, давлаттилининг нуфузини янги босқичга кўтаришга ҳамда халқимизни ягона ва фаровонкелажак сари жипслаштиришга хизмат қилади.
А.Ғаффоров,
ЎзА