Ўзбек шахматининг афсонаси Рустам Қосимжонов FIDEнинг фахрий президенти
Самарқандда Халқаро шахмат федерацияси президентлиги учун ўтказилган сайловлар ва Бош ассамблея йиғилишидан сўнг, 2026-2030 йиллар учун тузилманинг раҳбарлик кенгаши таркиби тасдиқлади.
Эътиборли жиҳати, Самарқандда ўтган Бош Ассамблея қарорига кўра, FIDEнинг фахрий президентлари қаторидан ҳамюртимиз, собиқ жаҳон чемпиони, Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Рустам Қосимжонов ўрин эгаллади.
Шунингдек, Испания шахмат федерацияси президенти Хавер Очоа, Бирлашган Араб Амирликлари вакили Фуад Фаҳми Дарвиш, Австрия шахмат федерацияси раҳбари Михаэль Штёттингер FIDEнинг фахрий президентлари сифатида эътироф этилди.

Тасдиқланган таркиб ҳолатида FIDE президенти Тимур Турлов (Қозоғистон), биринчи вице-президент Вишванатан Ананд (Ҳиндистон), вице-президентлар Сю Юхуа (Хитой), Михаил Ходарковский (АҚШ), Павел Колобков (Россия), Ясин Соулеймане Ҳассан (Жибути) кабилар кенгаш таркибида қайд этилди.
Бундан ташқари, Италия, Марокаш, Озарбайжон, Украина вакиллари, шунингдек қитъа шахмат федерацияларининг раҳбарлари ушбу таркибдан жой олди.
Т.Рўзиев,
ЎзА