Ўзбек мақом санъатини дунё тан олмоқда... (+видео)
Ўзбек мақом санъати ўзининг қадимий тарихи, фалсафий теранлиги ва бетакрор ижро услуби билан бугунги кунда халқаро миқёсда кенг эътироф этилмоқда ва жаҳон маданий меросининг ажралмас қисмига айланмоқда.
Бугунги кунга келиб АҚШ, Европа ва Осиёнинг етакчи консерваториялари ҳамда мусиқа академияларида ўзбек мақоми махсус йўналиш ва тадқиқот мавзуси сифатида ўрганилмоқда. Мақом куйлари халқаро стриминг платформаларига жойлаштирилиб, глобал тингловчилар аудиториясини кенгайтирмоқда.
Лавҳамиз давомида Ўзбекистон халқ артистлари Илёс Арабов ва Юлдуз Турдиева мақом санъатига бўлган эътибор, ўзбек санъатининг халқаро санъат майдонидаги ўрни ва мукофот олиш масъулияти ҳақида ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирдилар.
Муҳайё Турдалиева, Улуғбек Тўхтаев, ЎзА