Ўзбек чавандози Абу-Дабида зафар қучди
Бирлашган Араб Амирликларининг Абу-Даби шаҳрида от спортининг конкур йўналиши бўйича “CSI * 4 145 Longines Ranking Abu Dhabi Alhiraa” номли халқаро турнир бўлиб ўтди.
Турнирда Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Абдураҳмон Абдуллаев “Konlouba” лақабли отда иштирок этиб, шоҳсупага кўтарилди.
Ҳамюртимиз кўрсатган натижалари эвазига иккинчи поғонадан жой олди.
Миллий олимпия қўмитаси хабарига кўра, бундан аввалроқ бошқа бир юртдошимиз Беҳзод Қурбонов Россиянинг Москва вилоятида ўтган “MAXIMA MASTERS” турнирида конкур йўналишида мусобақа маршрутини муваффақиятли босиб ўтиб, “King cornet” лақабли тулпорида 3-ўринни эгаллаганди.

ЎзА