Озарбайжон Туркия ва Ўзбекистон билан қўшма ҳарбий машғулотга мезбонлик қилади
Озарбайжон, Туркия ва Ўзбекистон ҳарбий хизматчилари иштирокида “Бирлик кучи-2026” қўшма ҳарбий машқи бўлиб ўтади. Уч босқичдан иборат машғулот Қорабоғ, Нахчивон минтақалари ва Каспий денгизининг Озарбайжон қисмида ўтади.
Шахсий таркиб, ҳарбий техника, денгиз ва ҳаво кучлари воситалари ҳамда учувчисиз учоқлар билан олиб бориладиган машқлардан кўзланган асосий мақсад қўшма ҳарбий амалиётга тайёргарликни кучайтириш, қўшинлар фаолиятини мувофиқлаштириш, ўқув жараёнини стандартга мослаштириш ва бўлинмалар жанговар қобилиятини оширишдан иборат.
С.Раҳимов, ЎзА