Озарбайжон БМТда Боку чақириғининг аҳамиятини таъкидлади
Озарбайжон ташаббуси билан ўтказилган 13-Бутунжаҳон шаҳарсозлик форуми – WUF-13 доирасида эришилган асосий натижаларидан бири ҳисобланган Боку Ҳаракат чақируви жаҳоншумул уй-жой инқирозига қарши шошилинч, мувофиқлаштирилган ва қатъий чоралар кўриш, шунингдек 2036 йилгача Янги шаҳар кун тартибини амалга оширишни тезлаштиришга қаратилган.
Бу ҳақда Озарбайжоннинг БМТдаги доимий вакили ўринбосари Элвин Ашрафзода БМТ Бош Ассамблеясида Янги шаҳар кун тартибини амалга ошириш ва БМТнинг аҳоли манзиллари дастури (UN-Hаbitat)ни кучайтириш бўйича муҳокама чоғи маълум қилди.
Таъкидланишича, 176 давлатдан вакиллар иштирок этган мазкур анжуман глобал уй-жой инқирозини халқаро шаҳарсозлик сиёсати бўйича мулоқот марказига олиб чиқди. Форумда илк бор вазирлар учрашуви ва етакчилар саммити ҳам ўтказилган.
“AзерTAЖ” ёзишича, Элвин Ашрафзода БМТ Бош котиби ҳисоботида ҳам Боку чақириғининг алоҳида аҳамияти қайд этиб ўтилган.
Озарбайжон вакили мамлакат етарли уй-жой таъминоти бўйича очиқ таркибдаги Ҳукуматлараро эксперт ишчи гуруҳига ҳамраис эканини таъкидлади.
– Шаҳарсозликни инфратузилма, барқарорлик, уй-жой таъминоти ва ҳамжамият эҳтиёжи билан боғлаш муҳимлигини яна бир бор тасдиқлаймиз, – деди дипломат. – Ишонамизки, тажрибамизни шундай платформалар орқали баҳам кўриш мажбурият амалий ечимга айлантирилишини таъминлайди.
Озарбайжон вакили Бош Ассамблея Янги шаҳар кун тартиби амалга оширилишини жадаллаштириш бўйича сиёсий декларацияси қабул қилинганини олқишлади. Халқаро мажбуриятни миллий ва маҳаллий даражада аниқ натижага айлантириш, “UN-Hаbitat” имкониятини кучайтириш муҳимлигини таъкидлади.
А.Маматов, ЎзА