"Ўз ижодингни намоён қил!"
Бухорода "Баркамол авлод – учинчи Ренессанс пойдевори" шиори остида "Ўз ижодингни намоён қил!" танлови ўтказилди.
Тадбирда Республика Маънавият ва маърифат маркази Бухоро вилояти бўлими раҳбари Марҳабо Пардаева мамлакатимизда Учинчи Ренессанс пойдеворини яратиш борасида олиб борилаётган ишларни ёшлар орасида кенг тарғиб этиш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганлигини таъкидлади. Шунингдек, Янги лойиҳалар, китоб, рисола ва мақолалар, тадбирлар сценарийларини яратиш, иқтидорли ёшларни аниқлаш, китоблари чоп этилган ўқувчи - ёшларнинг ижоди билан танишиш, ёшларнинг санаът ва маданият йўналишидаги иқтидорини шакллантириш, таълим муассасаларида юксак маънавий-ахлоқий фазилатли, билимли кадрларни тайёрлашга кўмаклашиш мақсадида "Баркамол авлод – учинчи Ренессанс пойдевори" шиори остида "Ўз ижодингни намоён қил!" мавзуида танловнинг аҳамияти тўғрисида гапирди.

Танловда шеърият, мусиқа йўналишида жонли ижро, сухандонлик, нотиқлик, актёрлик санъати йўналишларида шаҳар ва туман босқичи ғолиблари куч синашди. Ғолиблар 1-,2-,3-ўринлар билан баҳоланди.
Тадбир охирида фаол иштирок этган ва турли номинациялар бўйича ғолиб бўлган иштирокчилар муносиб тақдирланди. Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлимининг шаҳар ва туманлар бўлинмаларига замонавий компьютер ва планшетлар топширилди.

Зариф Комилов, ЎзА