Оталиққа олинган ёшлар билан учрашув
Пойтахтимизда ФВВ томонидан “Ёшлар куни” муносабати билан ҳудудларда бир қатор тадбирлар ташкил этилди.
Унда тизимдаги ёшлар, оталиққа олинган, волонтёр ва уюшмаган ёшлар фаол иштирок этиб, ўз фикр-мулоҳазалари, таклиф ва ташаббусларини билдирди.


Самимий ва очиқ мулоқотлар давомида ёшларнинг интилишлари, орзу-мақсадлари ҳамда келгусидаги режалари тингланиб, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш масалалари муҳокама қилинди.

Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, касб-ҳунар ва замонавий кўникмаларни эгаллашига кўмаклашиш, уларнинг ижтимоий фаоллиги ҳамда ватанпарварлик туйғусини янада мустаҳкамлаш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ва жамият ҳаётидаги фаоллигини оширишга қаратилган қатор ташаббуслар илгари сурилди.
Г.Бобоева, ЎзА