Ота фарзандига уй ҳадя қилди
Фуқаролик ишлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Нукус туманлараро судининг 2022 йил 29 августдаги ижро ҳужжатига асосан ундирувчи Р.Д.нинг фойдасига тарбиясидаги бир нафар фарзандининг таъминоти учун қарздор Е.У.нинг ҳар ойдаги жами даромадининг 1/4 қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган.
Ушбу ҳужжат бўйича Мажбурий ижро бюроси Тахиатош туман бўлими ходимлари томонидан ижро ҳаракатига киришилди. Жавобгар Е.У. ҳеч қаерда расман ишламаса ҳам ҳар ойдаги алимент тўлаш мажбуриятини ўз вақтида ва мунтазам равишда бажариб келган. Қарздор Тахиатош тумани марказида жойлашган ўзининг номидаги уйни фарзанди номига ўтказиб берди. Шу боис ундирувчи 28 апрель куни бўлимга келиб, фарзандининг 18 ёшгача бўлган алимент нафақа пулидан воз кечишини билдириб ариза берди ва ижро ҳаракати тугатилди.
Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири.