Осиёнинг энг кучли соҳил волейбол жамоалари Тошкентда аниқланади
Пойтахтимизда жойлашган “Олимпия шаҳарчаси” спорт майдонида соҳил волейболи бўйича 18 ёшгача бўлган ўсмирлар жамоалари ўртасидаги Осиё чемпионати мусобақалари бошланди.
Кеча 14 дан ортиқ мамлакатнинг 25 та ўғил болалар, 23 та қизлар волейбол жамоалари қатнашаётган чемпионатнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.


Унда ички ишлар вазирининг ўринбосари Диёрбек Саттаров, спорт вазири ўринбосари Мурод Исмоилов ҳамда соҳил волейболи бўйича мутахассислар иштирок этди. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан бунёд этилган ушбу муҳташам спорт иншоотлари Ватанимиз спортининг янада ривожланишида муҳим аҳамият касб этиши, ўтказилаётган соҳил волейболи мусобақаларида янги истеъдодлар кашф этилиши айтилди.
Мусобақалар 10 майга қадар давом этади.
Т.Рўзиев, ЎзА