Осиё ўйинларида делегациямиз медаллари яна 3 тага кўпайди
Академик эшкак эшиш бўйича баҳсларда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари яна 2 та кумуш ва 1 та бронза медалини қўлга киритди.
Япония мезбонлик қилаётган ХХ Осиё ўйинларида академик эшкак эшиш баҳслари қизғин давом этмоқда. Эркаклар ўртасидаги M4- дастурида Фазлиддин Каримов, Дилшоджон Худойбердиев, Максим Голубев ва Алишер Турдиевдан иборат квартет 5 дақиқа 51,68 сония натижа билан маррага иккинчи бўлиб етиб келиб, кумуш медални қўлга киритди.
Шунингдек, M4x дастурида эса Шаҳбоз Холмурзаев, Давржон Давронов, Меҳрожбек Маматқулов ҳамда Павел Сориндан иборат жамоамиз 5 дақиқа 48,96 сония натижа қайд этиб, бронза медалга сазовор бўлди.
Аёллар ўртасидаги W2- дастурида ҳам вакилларимиз шоҳсупага кўтарилди. Айдана Сметуллаева ва Анна Аксёнова финиш чизиғини иккинчи бўлиб кесиб ўтиб, делегациямиз ҳисобига яна бир кумуш медаль қўшди.
Шу тариқа, Ўзбекистон делегацияси медаллари сони 4 та олтин, 11 кумуш ва 8 та бронза, жами 23 тага етди ва умумий ҳисобда 7-ўринга кўтарилди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА