“Осиё ўйинлари”: Саблячиларимиз бронза медалига сазовор бўлишди
Япониянинг Аичи ва Нагоя шаҳарлари мезбонлик қилаётган XX Осиё ўйинларининг бугунги дастуридан ўрин олган сабля бўйича жамоавий баҳслар якунланди.
Ҳусусан, Зайнаб Дайибекова, Фернанда Эррера, Гулистан Пердебаева ҳамда Самира Шокирова иборат жамоамиў ярим финалда Япония терма жамоасига 33:45 ҳисобида имкониятни бой берди ва шоҳсупанинг учинчи поғонасида қолди.
Шу тариқа, Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар сони 10 та олтин, 17 та кумуш ва 11 та бронза, жами 38 тага етди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА