“Осиё ўйинлари-2026”: Анвар Анваров бронза медалини қўлга киритди
ХХ Осиё ўйинларининг енгил атлетика баҳсларида спортчиларимиз муваффақиятли иштирок этмоқда.
Хусусан, енгил атлетиканинг узунликка сакраш баҳсларида Ўзбекистон вакили Анвар Анваров 8,06 метр натижа қайд этиб, бронза медалига сазовор бўлди.
Шу тариқа, Ўзбекистон делегациясининг медаллар сони 12 та олтин, 17 та кумуш ва 13 та бронза, жами 42 тага етди.
[gallery-31657]
Жавоҳир Тошхўжаев, Сарвар Ўрмонов (сурат), ЎзА
Япония