Осиё чемпионати: Бугун 9 нафар боксчимиз рингга кўтарилади
Тошкент шаҳридаги “Олимпия шаҳарчаси”да бокс бўйича кичик ўсмирлар ва ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионати баҳслари давом этмоқда.
Мусобақада қитъамизнинг турли давлатларидан келган 500 нафарга яқин чарм қўлқоп усталари U15 ва U17 ёш тоифаларида рақобатлашмоқда. Иккинчи кунги дастурдан 9 нафар вакилимизнинг жанги ўрин олган.

Қуйида боксчиларимиз иштирокидаги жанглар билан танишасиз:
-46 кг: Висола Бахтиёрова - Ҳаншика Аттри (Ҳиндистон)
-49 кг: Зебинисо Абдуллаева - Ксения Егорова (Қозоғистон)
-52 кг: Дурдона Хайриддинова - Самал Толепберген (Қозоғистон)
-55 кг: Баҳора Маҳмуджонова - Элинаи Догдурбаева (Қирғиз Республикаси)
-64 кг: Малика Улуғбекова - Азиза Кандил (Саудия Арабистони)
-43 кг: Адизбек Илҳомбеков - Муҳамметали Сердаров (Туркманистон)
-50 кг: Раҳмонали Самадов - Маттев Аюмана (Филиппин)
-52 кг: Ойбек Алимжонов - Ёу-Ченг Чен (Хитой Тайпейи)
-57 кг: Аслиддин Усубалиев - Жунҳуи Лее (Корея Республикаси)
Эслатиб ўтамиз, куни кеча чемпионатнинг 17 ёшгача бўлган боксчилари ўртасидаги жангларда вазни -52 кг. бўлган Маржона Худайбердиева мўғулистонлик Анужин Мункхтурни, -48 кг. вазнда Камронбек Баҳодиров филиппинлик Раимер Соледадни таслим этди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА