Осиё чемпионати: бугун 5 нафар боксчимиз ярим финал йўлланмаси учун жанг қилади
Мўғулистоннинг Улан-Батор шаҳрида давом этаётган Осиё чемпионатининг чорак финал баҳслари давом этмоқда. Бугун, 4 апрель куни мазкур босқич доирасида 5 нафар вакилимиз рингга кўтарилади.
Жумладан, вазни -65 кг. бўлган Феруза Абдуалимова КХДР шарафини ҳимоя қилаётган Ҳё Сун Хванг билан рақобатлашса, эркаклар ўртасида ушбу вазндаги Абдуллоҳ Мадаминов мезбон боксчи Пратап Ядовга қарши жанг қилади.
Шунингдек, Азиза Зокирова – Наоко Касахара (Япония), Абдураҳмон Маҳмуджонов – Моҳаммад Абу (Иордания) ҳамда Арман Маханов – Айбек Оралбай (Қозоғистон) ўртасидаги беллашувларга гувоҳ бўламиз.
Эслатиб ўтамиз, куни кеча Шаҳзод Музаффаров, Муштарийбону Иброҳимжонова, Гулсевар Ғаниева каби боксчиларимиз чорак финал босқичида рингга кўтарилди ва кутилмаганда мағлубиятга учради.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА