Оромгоҳда болалар мароқли ҳордиқ олмоқда
ФОТОРЕПОРТАЖ
Бухоро вилояти Пешку тумани Малишояк маҳалласида жойлашган болалар оромгоҳида мавсум якунига қадар 650 нафар бола дам олиб соғломлаштирилиши режалаштирилган.
Оромгоҳда мунтазам ўтказиладиган маданий тадбирлар, спорт мусобақалари, миллий ўйинлар, викториналар, турли кўрик-танловлар болаларнинг таътил даврини мароқли ташкил этишга хизмат қилмоқда.
[gallery-12529]
Куни кеча Миллий Гвардия Пешку туман Қўриқлаш бўлими ходимлари томонидан оромгоҳда “Kамондан отиш” мусобақаси ўтказилди. Тадбир давомида болалар камондан отиш усуллари, камондан фойдаланиш ҳақида етарли тушунчага эга бўлди.
Айни пайтда оромгоҳда 130 нафар ўғил-қиз дам олмоқда.
Тоҳир ИСТАТОВ(сурат),ЎзА