Оролбўйида ҳам овоз бериш давом этмоқда (+ видео)
Қорақалпоғистон Республикасидаги 653 та референдум участкаларида овоз бериш давом этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Референдумини ўтказувчи 1-Қорақалпоғистон округ комиссияси ҳудудида ташкил этилган референдум участкаларида аҳоли учун барча шароит яратилган. Нукус шаҳридаги 70-референдум участкасида бўлганимизда бунинг гувоҳи бўлдик.
[gallery-11653]
Референдум ўтказувчи участка комиссияси раиси Қидирберген Исмаиловнинг таъкидлашича, ҳудудда 2 минг 169 нафар аҳоли овоз бериш учун рўйхатга олинган. Улардан 18 нафари биринчи марта овоз беришда қатнашади. Шунингдек, кекса ёшдаги ва ногиронлиги бўлган 48 нафар фуқаро бўлиб, уларнинг овоз бериши учун ҳам етарли имконият яратилди. Айни пайтгача ҳудудда 466 нафар фуқаро ўзларининг конституциявий ҳуқуқидан фойдаланган ҳолда юрт келажаги, аҳоли фаровонлиги учун овоз берди.
Оролбўйининг шаҳар ва туманларидаги референдум участкаларида овоз бериш давом этмоқда.
<iframe width="1920" height="969" src="https://www.youtube.com/embed/FSz5yx88phQ" title="Оролбўйида ҳам овоз бериш давом этмоқда" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" allowfullscreen></iframe>Довуд АБИБУЛЛАЕВ,
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА