“Орол” жамоаси – ҳоким кубоги соҳиби
Нукусда футбол бўйича “Нукус шаҳар ҳокими кубоги” учун мусобақа бўлиб ўтди. Мазкур мусобақада 8 та жамоа ғолиблик учун ўзаро беллашди.
Мусобақанинг финалида Нукуснинг “Орол” ва Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетининг “ҚҚДУ-Жайҳун” жамоалари учрашди. Қизиқарли ўтган финал беллашувида “Орол” жамоаси рақибини 3:2 ҳисобида енгишга муваффақ бўлди ва “Нукус шаҳар ҳокими кубоги” соҳибига айланди.


Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги жамоасини 7-4 ҳисобида мағлуб этган “Орол” футбол академияси жамоаси учинчи ўринни эгаллади. Совринли ўрин эгалари диплом, медаль, кубок ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири.