“Орол” футбол жамоасига замонавий автобус топширилди
Бугунги кунда Про-Лига ўйинларида Нукуснинг “Орол” футбол жамоаси етакчиликни қўлдан бермай келмоқда.
Футбол жамоасини қўллаб-қувватлаш мақсадида Президент совғаси – замонавий автобус тантанали равишда топширилди.

Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Аманбай Оринбаев сўзга чиқиб, жамоа доимо қўллаб-қувватлашда эканлигини таъкидлади.
Шундан сўнг, Ўзбекистон Про-Лигасининг 11-тур марказий ўйинида 26 очко тўплаган ҳолда биринчиликни қўлдан бермай келаётган “Орол” футбол жамоаси яна бир етакчи “Шўртан” жамоасига қарши майдонга тушди ва ўйин якунида 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Таъкидлаш жоизки, “Орол” профессионал футбол клуби бугунги кунда Про-Лигада етакчилик қилиб, Суперлигага йўлланма олиш учун астойдил ҳаракат қилмоқда.
Довуд Абибуллаев,
ЎзА мухбири