Қорасув массиви бир йилда
Самарқанд шаҳри аҳолисининг уй-жойга бўлган эҳтиёжи инобатга олиниб, 2018 йилда шаҳарнинг янги массиви – Қорасувда бунёдкорлик ишлари бошланган эди.
Самарқанд шаҳри аҳолисининг уй-жойга бўлган эҳтиёжи инобатга олиниб, 2018 йилда шаҳарнинг янги массиви – Қорасувда бунёдкорлик ишлари бошланган эди.
50 гектарга яқин майдонда барпо этилаётган массивда 2018 йилда “Ўзшаҳарқурилишинвест“ инжиниринг компанияси томонидан 7 қаватли 32 та уй қурилди. Шунингдек, ҳарбий хизматчилар учун “Қишлоққурилишинвест“ инжиниринг компанияси томонидан 5 қаватли 12 та уй, 235 ўринли 1 та мактабгача таълим муассасаси ва 1 та мактаб биноси барпо этилди.
Бугунги кунда Қорасув массивида аҳоли учун турар жойлар қуриш жадал суратларда давом этмоқда. Жорий йил дастури бўйича “Ўзшаҳарқурилишинвест“ инжиниринг компанияси томонидан жами 7 қаватли 13 та уй бунёд этилмоқда. Шунингдек, “Agromir buildings” компанияси томонидан 1208 хонадондан иборат 12, 14, 16 қаватли 18 та турар-жой биноси қурилиб, фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.
– 2019-2021 йилларга мўлжалланган дастур асосида компаниямиз томонидан мазкур массивда 4 минг 728 хонадонга мўлжалланган 68 та турар- жой қурилиши белгиланган, – дейди “Agromir buildings” компанияси бош муҳандиси Шодмон Атоуллаев. – Айни пайтда туркиялик ҳамкорлар билан жорий йил фойдаланишга топширилиши мўлжалланган уйларда қурилиш ишлари жадал давом эттирилмоқда. Келгусида турар-жойларни энига эмас, бўйига кенгайтириш режалаштирилган. Яъни, 24-30 қаватли уйлар қурилиши бўйича лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда.





