Ўқувчиларга пиллачилик сир-асрорлари ўргатилмоқда
Жорий йилнинг 20 январь куни Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида мактабларда хорижий тиллар ва касб ўргатиш тизимини ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилган эди. Унда давлатимиз раҳбари мамлакатимиздаги туман ва маҳаллаларнинг хусусиятидан келиб чиқиб, ўқувчиларга мактабнинг ўзида 64 хил ишчи касблар ўргатилиши бўйича топшириқ берди.
Шунга кўра, Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси ва “Ўзбекипаксаноат”уюшмаси раиси Баҳром Шарипов республикамиз бўйлаб фаолият юритаётган 75 та корхона ва вилоят агропилла раҳбарларига мактаблар билан ҳамкорликда ўқувчиларни касбга йўналтириш бўйича тегишли кўрсатмалар берди.

Хусусан, Фарғона вилоятидаги “Нурли тонг силк” корхонасида 2 та назарий ўқув хонаси ташкил этилиб, 3 кун назарий ва 3 кун амалий дарслар дуал таълим шаклида олиб борилади. Фарғона вилояти Марғилон шаҳрида жойлашган 1-сон касб-ҳунар мактабида ипакчилик йўналиши бўйича дуал таълим шаклида дарслар йўлга қўйилди.
Гулноза Бобоева,
ЎзА