Ўқувчилар, Талаба-ўқувчилар ҳамда Талабалар лигаси ғолиблари тақдирланди
“Заковат” интеллектуал ўйинининг тўққиз ой давомида ўтказилган Ўқувчилар, Талаба-ўқувчилар ҳамда Талабалар лигасининг 2025/26 ўқув йили ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
Лигаларда мос равишда қуйидаги жамоалар ғалаба қозонди.
Жумладан, Ўқувчилар лигасида 1-ўрин Иштихон туманидаги 48 мактабнинг “Лемниската”, 2-ўрин Поп туманидаги 67-мактабнинг “Жуниор”, 3-ўрин Термиз шаҳридаги 9-мактаб жамоасига насиб қилди.

Талаба-ўқувчилар лигасида 1-ўринни Марҳамат туманидаги 1-сонли техникум жамоаси, 2-ўринни ТДЮ академик лицейининг “Легист” ҳамда 3-ўринни ИИВ Фарғона академик лицейининг “Доминатор” жамоаси эгаллади.

Талабалар лигасида 1-ўрин ЎзМУнинг “Ойбек ва унинг жамоаси”га, 2-ўрин Тошкент давлат иқтисодиёт университети жамоасига, 3-ўрин Фан ва технологиялар университети “УСАТ” жамоасига берилди.
Ғолиб жамоалар планшет ва дипломлар билан тақдирланди.
Г.Бобоева, ЎзА