Сирдарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасида хизмат қилаётган ҳарбийлар иштирокида Ички ишлар бошқармасининг Жамоат хавфсизлиги хизмати, Йўл ҳаракати хавфсизлиги ва тиббиёт хизматларининг малакали ходимлари билан ҳамкорликда ўқув машғулотлари ташкил этилди.

Машғулотлар давомида иштирокчиларга автотранспорт воситаларидан хавфсиз фойдаланиш ва бошқариш, йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя қилиш, шунингдек, об-ҳаво ҳарорати паст ва мураккаб шароитларда транспорт бошқариш бўйича назарий ва амалий билимлар берилди. Шу билан бирга, фавқулодда ҳолатларда биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш ва зарур ҳаракатларни амалга ошириш бўйича ҳам амалий машғулотлар ташкил қилинди.

Сирдарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Ахборот хизмати бошлиғи, капитан Даврон Сулаймоновнинг фикрига кўра, бундай машғулотлар ҳарбий хизматчиларнинг хизмат давомида шахсий хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш ва жамоат хавфсизлигини мустаҳкамлашда алоҳида аҳамиятга эга.  Ўқув машғулотлари орқали ҳарбийлар ҳам назарий билимларини, ҳам амалий кўникмаларини мустаҳкамлайди, фавқулодда вазиятларда тез ва самарали ҳаракат қилиш қобилиятини ривожлантиради.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири

Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўқув машғулотлари ўтказилди