Ўқитувчилар ўртасидаги “Заковат” мусобақаси якунланди
Мамлакатимизда устоз-мураббийларнинг нафақат педагогик маҳоратини, балки уларнинг кенг дунёқараши ва интеллектуал салоҳиятини намойиш этувчи анъанавий “Заковат” мусобақаси ўз якунига етди.
Кетма-кет бешинчи йил ташкил этилган ушбу нуфузли турнир бу сафар ҳам республикамизнинг энг билимдон педагогларини бир даврага жамлади. Ҳал қилувчи финал босқичига етиб келган 42 та энг кучли жамоа ўртасидаги муросасиз ва ҳаяжонли баҳслар юртимизда илмга, изланишга бўлган эътиборнинг яна бир ёрқин намунасига айланди.
Жумладан, 1-ўрин Самарқанд вилояти Пайариқ туманидаги 84-мактаб жамоасига, 2-ўрин “Synergy school” НТМ жамоасига, 3-ўрин “AIHAN school” НТМ жамоасига насиб қилди.

Ғолиб жамоалар диплом, медаль, кубок ва пул мукофотлари билан тақдирланди. Хусусан, 1-ўрин эгалари 100 миллион сўм, 2-ўрин 60 миллион сўм, 3-ўрин 40 миллион сўм билан тақдирланди.
Г.Бобоева,
ЎзА