Ўқишли асарлар – маънавий хазина
ФОТОРЕПОРТАЖ
Ёзёвонлик ёш ижодкорлардан бири, Фарғона вилоят телерадиокомпаниясида фаолият юритаётган журналист Мадаминжон Солижоновнинг шеър ва ҳикоялари республика нашрларида чоп этиб келинади. “Оқ аждаҳо ҳамласи” қиссаси муаллифнинг биринчи китоби.
Асар 1998 йилда Шоҳимардонда юз берган фожиа – сув тошқини воқеаларига бағишланган. Унда тоғ қишлоғида рўй берган офат тафсилотлари содда ва равон услубда тасвирланган.
[gallery-21269]
Ёзёвон туманидаги 40-мактабда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Фарғона вилоят бўлими, Маънавият ва маърифат маркази ташаббуси билан ёш ёзувчининг “Оқ аждаҳо ҳамласи” қиссаси тақдимоти бўлди. Унда сўзга чиққанлар мамлакатимизда китобхонлик маданиятини юксалтириш, шу билан бирга ижодкорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш йўлида олиб борилаётган тизимли ишларга алоҳида тўхталиб ўтдилар. Халқимиз учун ўқишли асарларни кўпай тириш, айниқса, гаджетларга боғланиб қолаётган ёшлар ўртасида китобхонликни кенг тарғиб қилиш долзарб тус олаётгани таъкидланди.
Қисса муаллифи М.Солижонов мактаб ўқувчилари билан самимий мулоқотда бўлиб, уларни қизиқтирган саволларга жавоб берди.
Муқимжон ҚОДИРОВ(сурат),ЎзА