Оқдарёнинг собиқ ҳокими бошқарма бошлиғи бўлди
Ўтган ҳафта бошқа ишга ўтиши муносабати билан Оқдарё тумани ҳокими вазифасидан озод этилган Сулаймонов Нажмиддин Бахриевич Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг буйруғига асосан Самарқанд вилояти Бандлик бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Шунингдек, Савдо-саноат палатаси Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи Оқдарё туманига ҳоким этиб тайинланиши муносабати билан вазифасидан озод этилганди. Бугун ушбу вазифага шу пайтгача Нарпай тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари - туман иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган Шодиев Жасурбек Мамарайимович тайинланди.
Ғ.ҲАСАНОВ, ЎзА