Оқ йўл сенга, юрт ҳимоячиси!
ФОТОРЕПОРТАЖ
Сирдарё вилоят мудофаа ишлари бошқармаси йиғув пунктида дастлабки гуруҳ чақирилувчиларни муддатли ҳарбий хизматга кузатиш маросими бўлиб ўтди.
“Оқ йўл сенга, юрт ҳимоячиси, маҳалламиз ғурури!” шиори остида ўтган тадбирни Тошкент ҳарбий округи қўмондони ўринбосари – Сирдарё вилоят раҳбарият кенгаши раиси, подполковник Бахтиёр Ўралбоев кириш сўзи билан очиб, ҳарбий хизматга йўл олаётган йигитларга оқ йўл тилади.
[gallery-6105]
Мамлакатимиз Қуролли Кучлар тизимида амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар самарасида миллий армиямизда юртимиз тинчлиги, сарҳадларимиз дахлсизлиги ва халқимиз осойишталигини ишончли ҳимоя қилишга қодир, жисмонан ва маънан баркамол ҳарбийлар хизмат қилаётгани таъкидланди.
Маросимда Гулистон шаҳар маданият бўлими санъаткорлари ижросида куй-қўшиқлар янгради.
Фурқат ТОШМАТОВ, ЎзА