Она тилим – сарчашмангдан сархуш дилим
Она тили – муқаддас тушунча. Ҳар бир инсон ўз она тилини улуғлайди, кўкка кўтаради. У орқали дунёни танийди, кашф етади, жамиятда ўз ўрнини топади.
Тил – миллатнинг кўзгуси бўлиб, унда тарих, ўтмиш ва келажак жонланади. “Ҳар бир миллатнинг дунёда борлиғин кўрсатадурган ойинаи ҳаёти тил ва адабиётидур” - дея еътироф етади Абдулла Авлоний .
Тарих гувоҳки, мана бир неча минг йиллардан бери она тилимиз ҳанузгача ўзининг аҳамиятини йўқотмай келмоқда. Ўзбек тилининг енг аҳамиятли жиҳати шундаки, у шундай ширали, ҳар бир қулоққа хуш ёқади, эшитган инсон энтикиб кетади. Жонажон тилимиз, шоир Миртемир айтганидек, ёшлигимизданоқ жон-у қулоғимизга сингиб кетган. Оналаримиз айтган аллалари-ю, бобо-бувиларимиздан эшитган эртак, ҳикоя, ривоят ва масаллар орқали юрагимиз туб-тубигача кириб борган, ўз навбатида она тилимизга, она ватанимизга муҳаббат уйғотган.
Ўзбек тили Мавлоно Лутфий, Ҳазрат Алишер Навоий, Бобур мирзолардан то шу кунларгача машаққатли ва олис йўлни босиб ўтди. Аждодларимиз, олимларимиз асрлар давомида ўзбек тилининг давлат тили бўлишини орзу қилишди, яратганга беҳисоб шукрки бундай неъмат билан Аллоҳ бизни сийлаб қўйди. Ҳолбуки, ҳамма тилни ҳурматлаш одобини нутқ маданиятини ўрганиш ҳар биримиз учун зарур омил ҳисобланади. Зеро, оғзаки нутқ маданиятини билиш, ўрганиш, тилга ҳурмат- елга ҳурмат маъносида ҳам юксак фазилат ҳисобланади. Ҳазрат Навоий айтганларидек: Тилга еътибор – елга еътибор.
Бундан 32 йил муқаддам ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган еди. Бу ўз даврида том маънода оламшумул воқеа бўлган еди. Чунки, Беруний, Ибн Сино, Ал-Хоразмий, Ал-Фарғоний, Алишер Навоий, Амир Темур, Мирзо Улуғбек, Бобур Мирзо сингари буюк сиймоларни етиштирган халқ тили йўқолиш арафасига келиб қолган еди.
Шуни таъкидлаш керакки, ўзбек тилига давлат тили мақомининг берилиши халқимизнинг миллий мустақилликка эришиш йўлидаги муҳим қадамларидан бири бўлган еди. Истиқлол йилларида мамлакатимизда барча соҳаларда бўлгани каби тилимиз тараққиётида ҳам муҳим ўзгаришлар юз берди. Ўзбек тилининг халқаро миқёсда обрўси ошди. “Давлат тили ҳақида”ги қонун она тилимизнинг бор гўзаллиги ва жозибасини тўла намоён етиш билан бирга, уни илмий асосда ривожлантириш борасида ҳам кенг имкониятлар яратди.
Қачонки болалар ўз она тилларида ўқишни тўхтатар экан, ўша тил йўқолиб кетиш арафасига келиб қолади. Тилларни сақлаб қолиш бу ўша халқнинг маданияти, урф-одати, расм-русумларининг сақланиб қолинишини англатади. Чунки, халқ тақдири тил тақдири билан бевосита боғлиқ. Тил ҳар бир миллат маданиятининг ўзагидир. Шу сабабли ҳам тилнинг сақланиши халқ тараққиёти ва келажагини белгилайди. Тил халқни бирлаштиради, тарбиялайди, ўқитади, урф-одат, анъаналарини сақлайди. Шундай экан, Она тилимизнинг халқаро миқёсдаги обрў-еътиборини юксалтиришда, уни миллий ва умумбашарий тушунчалар асосида тараққий етган тиллар сафига қўшишда ҳар биримиз тилимизга чуқур ҳурмат билан ёндашимиз керак.
Жамики эзгу фазилатлар инсон қалбига, аввало, она алласи, она тилининг бетакрор жозибаси билан сингади. Ўзбекистоннинг ҳар бир фуқароси ўз она тилини севади, уни ҳурмат қилади ва еъзозлайди. Чунки айнан шу тил орқалигина ҳар қандай миллатнинг қай тарзда яшаётганлигини, ривожланаётганлигини, ёки аксинча, орқада қолаётган ва қашшоқлашиб бораётганлигини билишимиз мумкин. Шунинг учун ҳам бежизга Тил – миллат кўзгуси, дейишмайди.
Она тили – миллатнинг руҳидир. Тил — давлат тимсоли, мулки. Тилни асраш, ривожлантириш – миллатнинг юксалиши демак. Ўзбекистон Республикаси Конституциясида давлат тилининг мақоми ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаб қўйилган. Шу тариқа ўзбек тили мустақил давлатимизнинг байроғи, герби, мадҳияси қаторида турадиган, қонун билан ҳимоя қилинадиган муқаддас давлат рамзига айланди.
Тил – миллат қиёфасининг бир бўлаги. Тил – миллатнинг маънавий бойлигидир. Тил нафақат муоамала воситаси – балки халқнинг маданияти, урф-одати, унинг турмуш тарзи, тарихидир. Турли халқларнинг тилларига ҳурмат еса ўз навбатида ўзаро тушунишни, мулоқотларга имконият яратади. Тилларни сақланиб қолиши учун еса бу тилларни қўллаб-қувватлаш зарурдир. Айнан тил туфайли инсоният у ёки бу халққа мансублигидан фахрланиб яшайди. Барча тилларни тан олиш ва ҳурмат қилиш тинчликнинг бирдан бир кафолатидир. Шу сабабли ҳам ҳар бир халқ ўз тили сақланиб қолиши учун ҳаракат қилади.
1989 йил 21 октябрда “Давлат тили ҳақида”ги Қонун қабул қилиниб, ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилди. Халқимизнинг муқаддас қадриятларидан бири бўлган она тилимиз ўзининг қонуний мақоми ва ҳимоясига эга бўлди. Ўзбекистон Республикаси Конституциясида ҳам Давлат тилининг мақоми ҳуқуқий жиҳатдан мустаҳкамлаб қўйилди. Миллий тилимизга, она тилимизга бўлган еътибор, нафақат бугунги кунда, балки тарихнинг барча даврларида ҳам долзарб аҳамият касб етиб келган.
Шу ўринда боболаримиз айтган қуйидаги пурмаъно фикрларни эслайлик: “Ҳар бир миллатнинг дунёда борлигини кўрсатадургон ойинайи ҳаёти тил ва адабиётдир. Миллий тилни йўқотмак миллат руҳини йўқотмакдур” (М.Беҳбудий). Еътибор беряпсизми, миллий тилни йўқотмак миллат тилини йўқотмакка қиёсланмоқда. Дарҳақиқат, тилнинг аҳамияти, унинг мавжудлиги ҳар қандай юрт, миллат тараққиётини белгилаб бериши шубҳасиз. Айниқса, бугунги глобаллашув дунё халқларининг турмуш тарзи умумийлик касб етган бир даврда юқоридаги сўзларнинг залвори икки ҳисса ортади.
Тил – миллат кўзгуси, маънавият сарчашмасидир. Ватанимиз мустақиллигининг маънавий асосларини мустаҳкамлаш, халқимиз, аввало, ёш авлодни миллий қадриятларимизга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялашда ўзбек тилининг аҳамияти тобора ортиб бормоқда. Аллоҳга беҳисоб шукрлар бўлсинки, ўзбек тилининг шон-шуҳрати, обрўси борган сари йилдан йилга ошиб бормоқда. Спорт, фан, маданият ва санъат соҳасида Ўзбекистон ёшларининг саъй-ҳаракатлари беқиёсдир. Юрт келажаги бўлган биз ёш авлод ўз ҳаракатларимиз билан ўзбек тилини бутун дунё тан олиши, унинг ривожланишига жуда катта ҳисса қўшишимиз лозим.
Шохиста Ниёзова
Республика Маънавият ва маърифат маркази
Бухоро туман бўлинмаси бош мутахассиси