Она тилим – фахрим ғурурим
21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
Тил – миллат руҳи, меъроси, маданий ва маънавий бойлиги, давлат тимсоли, халқ маданияти, урф-одати, унинг турмуш тарзи, тарихидир.
1989 йилнинг 21 октябрь куни Ўзбекистонда давлат тилининг ҳуқуқий асосларини белгилаш бўйича “Давлат тили тўғрисида”ги Қонун қабул қилиниб, унга кўра Ўзбек тилига – Давлат тили мақоми берилди.
2020 йил 10 апрелда “Ўзбек тили байрами кунини белгилаш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни 1-моддаси билан 21 октябрь санаси Ўзбек тили байрами куни этиб белгиланди.
[gallery-9222]
Байрам муносабати билан Жиззах вилоятининг барча шаҳар ва туманларида қатор маданий-маърифий тадбирлар ташкил этилмоқда.
Президент таълим муассасалари агентлиги ҳузуридаги Ғаллаорол туман ихтисослаштирилган мактабида “Қадринг баланд бўлсин, она тилим!” шиори остида тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда ўзбек тилининг ҳуқуқий мақомини белгилаш йўлидаги қийинчиликлар, тил имкониятларидан кенг фойдаланиш учун яратилаётган шароитлар, давлат тилини янги поғонага олиб чиқиш борасида қилинаётган саъй-ҳаракатлар тўғрисида сўз борди.
Мактаб ўқучилари томонидан ўзбек тили байрами кунига бағишланган бадиий чиқишлар, ўзбек миллий либослари намойиши, она тилимизни мадҳ этувчи шеърлар, қўшиқ ва рақслар ижро этилди.
А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат), ЎзА