"Омикрон" ҳатто Оқ уйга ҳам етиб келди
Коронавируснинг "омикрон"-штамми ҳатто Оқ уйга ҳам етиб келди, деб баёнот берди АҚШ президенти Жо Байден миллатга қилган мурожаатида.
"Омикрон" жуда осон юқади, шу боис тўлиқ эмланган кишиларнинг ҳам вирус юқтираётганига гувоҳ бўлмоқдамиз", – деди Байден.
Унинг таъкидлашича, “вирус юқтириш ҳолати ҳар бир ташкилотда, ҳатто, Оқ уйда “омикрон”га қарши эмланган ходимларда ҳам кузатилмоқда”.
Бундан аввал президент Жо Байден 17 декабрь куни коронавирус юқтирган Оқ уй ходими билан мулоқотда бўлгани ҳақида хабар тарқалган эди. Шундан кейин Байден тест топширган ва тест жавоби салбий натижани кўрсатган.
“АҚШ президенти карантинга чиқишни режалаштирмаяпти”, дейилади хабарда.