Олий суд таркибига ўзгартиришлар киритилди
Сенатялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосарини сайлаш ва Олий суд таркибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди.
Шуҳрат Тоғаймуродович Полвонов судьялик лавозимида бўлишнинг навбатдаги ўн йиллик муддатига, Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари – иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси лавозимига беш йил муддатга сайлади.

Сенат қарорига мувофиқ, Гулнора Мирзаева, Абдукамол Абдукаримов ва Асқар Бекманов Олий суднинг судьяси лавозимига ўн йиллик муддатга сайланди.
Шунингдек, М.Назаров, Ж.Гайбуллаев, Б.Наимов, А.Тўхташев Олий суднинг судьяси лавозимидан озод этилди.
ЎзА