Олий суд пленуми мажлиси илк бор тўғридан-тўғри эфирга узатилади
2026 йил 3 июль куни Олий суд пленумининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтади. Пленум мажлиси илк бор Олий суднинг Интерактив хизматлари портали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилиши кутилмоқда.
Мажлисда “Судлар томонидан фуқарони муомала лаёқати чекланган ёки муомалага лаёқатсиз деб топиш билан боғлиқ ишларни кўриб чиқиш амалиёти тўғрисида";
"Фуқаролик, маъмурий ва иқтисодий судлар томонидан даъвони таъминлаш (дастлабки ҳимоя) чораларини кўришнинг айрим масалалари тўғрисида";
“Ўзбекистон Республикаси Олий суди пленуми ва Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди пленумининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарорлари лойиҳалари кўриб чиқилиши кун тартибига киритилган.
Н.Абдураимова, ЎзА