Тошкент шаҳрида 20 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси ўз ишини бошлади.

Мажлисда Президент Шавкат Мирзиёев иштирок этмоқда.  

Кун тартибига мувофиқ, мажлисда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири номзоди тўғрисидаги масала кўриб чиқилади.  

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Сенати аъзолари, Ҳукумат аъзолари, марказий муассасалар раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган дипломатик корпус вакиллари, чет эл ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этмоқда.  

Отабек МИРСОАТОВ(сурат),ЎзА

Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бошланди