Олимпиаданинг амалий босқичи ўтказилмоқда
Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳрида Абу Райҳон Беруний номидаги халқаро кимё олимпиадасининг энг муҳим ва масъулиятли босқичларидан бири - амалий имтиҳон расман бошланди.
Айни пайтда дунёнинг турли мамлакатларидан келган энг иқтидорли ёш кимёгарлар замонавий лабораторияларда ўзларининг тажриба ўтказиш маҳорати, таҳлилий фикрлаш ва амалий кўникмаларини намойиш этмоқда.
[gallery-32360]
Ушбу босқич иштирокчиларнинг назарий билимларини амалиёт билан уйғунлаштириш, мураккаб лаборатория топшириқларини аниқлик ва пухталик билан бажариш салоҳиятини баҳолашга хизмат қилади.
Ташкилотчиларнинг таъкидлашича, иштирокчиларга амалий босқич доирасида 3 та топшириқ тақдим этилади. Олимпиаданинг ушбу босқичи беш соат давом этади.
Довуд Абибуллаев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА