Олаф Шольц истеъфога чиқиши мумкинми?
Германияда Олаф Шольцнинг қўллаб-қувватланиш даражаси анча пасайган.
Хусусан, канцлернинг Германиядан Украинага қурол етказиб берилиши масаласи бўйича позицияси халқ орасида жиддий норозилик уйғотмоқда. Бу Шольцнинг истеъфога чиқиш эҳтимолини оширади, дейилади “РИА Новости”нинг “Spiegel” нашрида эълон қилинган мақолага асосланган хабарида.
Қайд этилишича, айни вақт Германия ҳукуматида сиёсий кураш авж олган.
“INSA” институти сўрови натижасига кўра, ГФР аҳолиси томонидан амалдаги канцлерни қўллаб-қувватлов рейтинги даражаси ҳозир 38 фоизни ташкил этиб, аксил рекорд даражадаги паст кўрсатгич сифатида баҳоланмоқда.