“ОКМК” Осиё чемпионлар лигасига йўл олди
Қатарнинг Доҳа шаҳридаги "Суҳаим Бин Ҳамад" стадионида Олмалиқнинг “ОКМК” жамоаси мезбон "Ал Гарафа" клуби билан Осиё чемпионлар лигаси саралашининг плей-офф баҳсида ўзаро рақобатлашди.
Миржалол Қосимов шогирдлари мазкур учрашувда рақибларини 0:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. “ОКМК” жамоасига ғалаба келтирган голга Йован Жокич 120-дақиқада муаллифлик қилди. Ушбу ғалаба эвазига “кончилар” Осиё чемпионлар лигасининг "А" гуруҳидан ўрин олди.
Эслатиб ўтамиз, “ОКМК” "А" гуруҳида Саудия Арабистони чемпиони "Ал Ҳилол" ва БАА чемпионатида ўтган мавсум пешқадам бўлган "Ал Аҳли" ҳамда Тожикистоннинг "Истиқлол" жамоалари билан куч синашади.
Шунингдек, “ОКМК”нинг ушбу ғалабаси сабаб Қаршининг “Насаф” клуби “AFC” кубогининг гуруҳ босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.
Жавоҳир ТОШХЎЖАЕВ, ЎзА