ОКМК: биринчи ярим йиллик натижалари сарҳисоби
Олмалиқ кон-металлургия комбинати меҳнат жамоаси томонидан 2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида барча белгиланган ишлаб чиқариш прогнозлари бажаришига эришилди.
Хусусан, 2026 йил январь-июнь ҳолатига кўра, 30,9 трлн сўм товар маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, прогноз 133,3 фоизга бажарилди. Комбинатнинг асосий маҳсулоти бўлган мис катодини ишлаб чиқариш прогнози 100 фоизга адо этилди.
Биринчи ярим йилликда 493,4 млн долларлик маҳсулот экспорти амалга оширилиб, прогноз 148,6 фоизга бажарилди.
2026 йил учун Инвестиция дастурига “Олмалиқ КМК” АЖ бўйича 7 та йирик лойиҳа доирасида 294,6 млн доллар маблағларини ўзлаштирилиши белгиланган бўлиб, 6 ойда 142,8 млн доллар миқдорида инвестициялар ўзлаштирилди. Прогноз 101,9 фоизга бажарилиши таъминланди.
Маҳаллийлаштириш дастури ҳам комбинатда самарали амалга оширилмоқда. 2026-йилда дастур бўйича 1511,1 млрд сўмлик 40 та лойиҳани амалга ошириш кўзда тутилган.
Ўтган 6 ойда 35 та лойиҳа асосида маҳаллийлаштирилган маҳсулотлар кўрсаткичи 649,8 млрд сўмни ёки прогнозга нисбатан 102,1 фоизни ташкил этди.
2026-йилга мўлжалланган ишлаб чиқариш харажатларини қисқартириш бўйича ташкилий-техник чора-тадбирлар комплекси ишлаб чиқилган бўлиб, унда ишлаб чиқариш харажатларини 2301,5 млрд сўмга ёки 13,2 фоизга қисқартириш кўзда тутилган.
Биринчи ярим йиллик якунлари бўйича ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш чора-тадбирлари комплексини амалга оширишдан кутилаётган натижа 1148,2 млрд сўмни ёки 14,2 фоизни ташкил этиши кутилмоқда.
Шунингдек, комбинат томонидан биринчи ярим йилликда бюджетга 16 трлн сўм маблағ тўлаб берилди.
ОКМК ахборот хизмати