Оилавий тадбиркорлик кенгаймоқда
Навоий вилояти Кармана туманидаги “Тирамису” оилавий корхонасида тайёрланаётган қандолат маҳсулотлари мазаси ва юқори сифати билан харидорларга манзур бўлмоқда.
Навоий вилояти Кармана туманидаги “Тирамису” оилавий корхонасида тайёрланаётган қандолат маҳсулотлари мазаси ва юқори сифати билан харидорларга манзур бўлмоқда.Аҳоли дастурхонига 70 турдаги маҳсулот етказиб бераётган корхона фаолияти шу кунларда янада кенгайди.
–Давлатимиз томонидан тадбиркорларга яратилаётган имкониятлардан фойдаланиб, икки қаватли янги биноси фойдаланишга топширилди, – дейди корхона раҳбари Мақсуда Ёрмуҳамедова.
– Бинонинг биринчи қаватида ширинликлар дўкони иш бошлади. Иккинчи қаватида эса хотин-қизлар учун қандолатчилик ўқув марказини йўлга қўйдик. Олти иш ўрни яратилди. Ҳозирда корхонамизда жами 25 нафар хотин-қиз меҳнат қилмоқда.

