Оилани асраш – эзгу қадрият
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти Уйчи туман ҳокимлиги оила ва хотин-қизлар бўлими, Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, “Нуронийлар” жамғармаси ҳамкорлигида оила қуриш арафасида турган ёшлар иштирокида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.
[gallery-12808]
Тадбирда психологлар, Маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси қошидаги “Тарбиямиз фидойилари” маърифий ҳаракат аъзолари ёшларга оила масъулияти, уни асраш, оилавий қадриятларнинг инсон ҳаётидаги ўрни ва аҳамиятини мисоллар билан атрофлича тушунтирдилар. Миллий-урф одатларимиз, соғлом турмуш тарзи ва китобхонликни тарғиб этиш, шунингдек, ОИТС каби иллатларнинг олдини олишга қаратилган кўргазмалар уюштирилди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА