Оила – муқаддас даргоҳ
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Фуқаролик институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан эълон қилинган давлат грантлари танловининг "Эрта никоҳни олдини олиш бўйича аҳоли ўртасида тарғибот ишларини олиб бориш" йўналишида ғолиб деб топилган Ўзбекистон “Аёллар ва қизлар” уюшмаси Хоразм вилояти ҳудудий бўлинмаси томонидан амалга оширилган "Оила – муқаддас даргоҳ!" мавзусидаги лойиҳанинг якуний тақдимот тадбири бўлиб ўтди.
Тадбирда нодавлат нотижорат ташкилотлари, фуқаролик жамияти институтлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Якуний тақдимот давомида лойиҳа доирасида амалга оширилган ишлар, эришилган натижалар ҳамда эрта никоҳнинг олдини олиш, ёшлар ва аҳоли ўртасида соғлом оилавий муносабатлар, оила қадриятларини мустаҳкамлашга қаратилган тарғибот-ташвиқот ишларининг аҳамияти ҳақида сўз юритилди. Шунингдек, лойиҳани амалга ошириш жараёнида эришилган ижобий тажрибалар ва келгусидаги ҳамкорлик йўналишлари муҳокама қилинди.

Тадбир иштирокчилари мазкур лойиҳанинг оила институтини мустаҳкамлаш, эрта никоҳларнинг олдини олиш, хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ҳамда жамиятда соғлом ижтимоий муҳитни шакллантиришга қаратилган ташаббусларнинг аҳамиятини алоҳида таъкидлади.




Тақдимот сўнггида лойиҳа доирасида ташкил этилган тикувчилик ўқув курсини муваффақиятли якунлаган хотин-қизларга эсдалик совғалари ҳам топширилди.
Аҳмаджон Шокиров,
ЎзА мухбири