Ўғлонларимизга тўсиқлар писанд эмас
Ватан сарҳадларини кўз қорачиғидек асраш эр йигитнинг бурчидир. Қўшинларимизда олиб борилаётган жанговар тайёргарлик машғулотларида ана шундай мард ва жасур юрт посбонлари чиниқиб тобланмоқда.
Юрт ўғлонлари дала ўқув майдонларида ташкил этилаётган амалий машғулотларда ўз билим ва қўникмаларини мунтазам ошириб бормоқда.

Қува гарнизони ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари дала ўқув йиғинида сув ҳавзасида нишонни йўқ қилиш ва сувли тўсиқлардан ўтиш машғулотларини янгича услубларда олиб бориш машқини мустаҳкамлади.

Бу ҳақда Шарқий ҳарбий округ матбуот хизмати ЎзАга хабар берди.
Машғулотлар давомида юрт ўғлонлари тўсиқларни енгиб ўтиш, яширинган шартли душманни аниқлаш ҳамда тезкорлик билан тўғри қарор қабул қилиш бўйича кўникмаларини синовдан ўтказдилар.