ОЧЛ 2: “Насаф” “А" гуруҳидан жой олди
Куала-Лумпур шаҳрида Осиё чемпионлар лигаси-2 мусобақасига қуръа ташлаш маросими ўтказилди. “Насаф” жой олган гуруҳда қандай рақиблар кутмоқда?
Хабарингиз бор, жорий йилги Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) Чемпионлар лигаси-2 мусобақасида мамлакатимиз шарафини “Насаф” жамоаси ҳимоя қилади. Бугун, 18 август куни Куала-Лумпурда ушбу мусобақанинг гуҳур баҳсларига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.
Қуръа натижасига кўра, “Насаф” клуби “А” гуруҳидан ўрин олди ва “Ал Ваҳда” (БАА), “Кувайт СК” (Кувайт), “Ал-Халдия СК” (Баҳрайн) клубларига қарши ўйин ўтказадиган бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Куала-Лумпурда бугун мамлакатимиз вақти билан соат 13:00 да ОФК Чемпионлар лигаси Элит мусобақасига қуръа ташланади. Унда “Нефтчи” ва “Пахтакор” клублари ўз рақибларини билиб олади.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА