ОЧЛ-2: “A” ва “B” гуруҳларида вазият қандай?
Футбол бўйича Осиё чемпионлар лигаси-2 мусобақасининг ғарбий минтақасида “A” ва “B” гуруҳларида 5-тур учрашувлари якунланди.
Жумладан, “B” гуруҳида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган “Андижон” жамоаси ўз уйида “Арқадағ” клубига қарши ўйин ўтказиб, 1:1 ҳисобида дуранг қайд этди. Натижада ушбу гуруҳда “Ал-Аҳли” 7 очко билан пешқадамлигини сақлаб қолган бўлса, “Ал-Холдия” жамоаси 6 очко жамғарган ҳолда 2-ўринда қолди. “Андижон” 5, “Арқадағ” эса 4 очко тўплаб, 3-4 поғоналарда бормоқда.

Энди 6-турда “Андижон” сафарда “Ал-Аҳли” билан тўқнаш келса, “Арқадағ” ўз уйида “Ал-Холдия” клубига қарши ўйин ўтказади.

“А” гуруҳида 5-тур якунига кўра, “Ал-Васл” очколарини 11 тага етказган ҳолда карвонбошилик қилмоқда. “Ал-Мухаррак” эса 7 очко билан иккинчи, “Истиқлол” 5, “Ал-Вехдат” 4 очкога эга бўлиб қуйи ўринлардан жой олди. Мазкур гуруҳнинг навбатдаги туридан “Ал-Мухаррак” – “Истиқлол” ва “Ал-Васл” – “Ал-Вехдат” жамоалари баҳси ўрин олган.
Икки гуруҳдаги 6-тур ўйинлари 24 декабрь куни бўлиб ўтади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА