Очиқ осмон остида мультфильмлар намойиши
“Ўзбеккино” Миллий агентлиги томонидан “CinemaDays-2020” кино кунлари доирасида "Ҳумо арена"да болалар учун миллий анимацион фильмлар намойиши ташкил этилди.
“Ўзбеккино” Миллий агентлиги томонидан “CinemaDays-2020” кино кунлари доирасида "Ҳумо арена"да болалар учун миллий анимацион фильмлар намойиши ташкил этилди.
Бу ерда мультипликацион фильмлар студияси томонидан яратилган “Чархпалак 2019”, “Чархпалак 2020”, “Миттивой”, “Ғилдиракли уй”, “Қўзичоқ, най ва қароқчи бўрилар”, “Автосаргузаштлар”, “Қувват” каби янги мультфильмлар намойиш этилди.
Тадбир давомида болажонлар ўзбек аниматорларининг иш жараёнини кузатди. Ўзлари ҳам анимациялар чизишга ҳаракат қилди. Тайёр картиналарни бўяди, янги қаҳрамонлар расмини яратишга ҳаракат қилди.

Мутахассислар томонидан маҳорат дарслари, учрашувлар ўтказилди. Мультқаҳрамонлар билан болалар ўртасида турли ўйинлар, қизиқарли мусобақалар ўтказилди.
— Анчадан буён бунақа тадбирлар бўлмаганига уйда зерикиб ўтиргандик, — деди Умиджон Каримов. — Бугунги томошалар барчамизга манзур бўлди. Эртак қаҳрамонлари билан расмга тушдик. Расм чиздик, ашула айтиб, ўйнадик. Янги мультфильмлар кўрдик.
“Ўзбеккино” Миллий агентлиги томонидан болажонларга эсдалик совғалари топширилди.