Оқчангал қишлоғида сайёр қабул ўтказилди
Ўрганилиши вақт талаб қилган муаммолар юзасидан, вилоят ва туман мутасадди идоралари вакилларига аниқ топшириқ ва вазифалар юклатилди.
Президентимизнинг 2019 йил 8 январдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори асосида барча сектор раҳбарлари аҳолининг ижтимоий иқтисодий аҳволини ўрганиш мақсадида сайёр қабуллар ўтказиши белгилаб қўйилган.
Ушбу қарор ижросини таъминлаш мақсадида Сирдарё вилояти ички ишлар бошқармаси бошлиғи полковник Шавкат Мавлонов ўзи раҳбарлик қилаётган 3-сектор ҳудудидаги Ховос тумани Оқчангал маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр қабул ўтказди.
Мамлакатимиз Мустақиллигининг 29 йиллиги байрами арафасида вилоят ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Ш.Мавлонов Оқчангал маҳалласида истиқомат қилувчи эҳтиёжманд оилаларнинг ҳолидан хабар олди, уларнинг муаммоларини уйма-уй юриб ўрганди, фуқароларнинг мурожаатлари бирма-бир тингланди.
Уйма-уй юриб ўтказилган сайёр қабул чоғида аҳоли томонидан, бандлик, тиббий хизмат сифати, нафақа пуллари, маҳалла кўчаларига тош-шағал ётқизиш каби масалалар кўтарилиб, аҳоли томонидан кўтарилган ушбу мурожаатларнинг асосий қисми жойида ўз ечимини топди. Ўрганилиши вақт талаб қилган муаммолар юзасидан, вилоят ва туман мутасадди идоралари вакилларига аниқ топшириқ ва вазифалар юклатилди.
Шунингдек, 3-сектор раҳбари Ш.Мавлонов томонидан оқчангаллик эҳтиёжманд оилаларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш мақсадида 20 бош қўй, байрам туҳфаси сифатида тарқатилди.