Нью-Йоркда “шукрона куни” паради ўтказилмоқда
АҚШнинг Нью-Йорк штатида анъанавий Macyʼs – “шукроналик куни” парадини ўтказишга катта тайёргарлик кўрилди. Бу ҳақда euronews хабар берди.
Парад бугун эрталаб бошланган, унда 800 дан ортиқ масхарабоз ва 10 та оркестр иштирок этаётгани маълум бўлди. Шунингдек, жонглёрлар қизиқарли томошалар ташкиллаштирмоқда.
Аммо масаланинг иккинчи томони ҳам бор. Мамлакатда коронавирус билан боғлиқ вазият унчалик яхши эмас, касалликка чалинган фуқаролар сони кундан-кунга ортмоқда. Шу боис полиция ходимлари кўчаларда назоратни кучайтирган. Санитария қоидаларига қатъий риоя қилиш талаб этилмоқда.
Дарвоқе, парад олдидан хавфсизлик чоралари ҳам кўрилган.